Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида «мағлуб этди»
Фото: AP
ОАВ АҚШ президенти Дональд Трампни унинг машҳур қўл бериб кўришиш услубида мағлуб этган сиёсатчини топди. Тожикистон давлат раҳбари Имомали Раҳмон Америка етакчиси Дональд Трампни шундай “мусобақа”да енгди, деб ёзмоқда Mashable.
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Ислом давлатлари ва АҚШ ўртасидаги саммит чоғида Имомали Раҳмон Америка президенти билан кўришар экан, Трампнинг кучли қўл бериб кўришишига муносиб жавоб қайтарган. У Оқ уй раҳбарининг қўлини ўзи томон тортгани ортидан 7 сониялар давом этган ноқулай вазият вужудга келган. Алалоқибат, Америка раҳбари Тожикистон президенти томон қадам ташлашга мажбур бўлган, деб ҳолатни ифодалайди нашр.
Маълумки, Дональд Трамп ўзига хос бўлган кескин кўришиш одати билан эътибор қозонган. У кўришган вақтда кафтни қаттиқ сиқиб силкийди ва ўзи томон тортади. Балки, бундай кўришиш "кучини намойиш этишдир", дея тахмин қилади мақола муаллифи.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
15:22 / 07.01.2026