Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
Айрим ОАВлар 73 ёшли Тожикистон президентининг соғлиғи ёмонлашганини хабар қилди: Раҳмон бу вақтда даволаниш учун Хитойга борган. Агар маълумот тасдиқланса, бу Марказий Осиёдаги етакчилар даволаниш учун Москвани эмас, айнан Хитойни танлаган илк ҳолат бўлади.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ушбу икки ҳафта давомида номаълум касаллик бўйича тиббий даволаниш олиш учун Хитойга сафар қилган. Агар бу маълумот тасдиқланса, бу Марказий Осиёдаги соғлиғи ёмонлашган етакчи даволаниш учун Москва ёки Ғарб эмас, айнан Хитойни танлагани қайд этилган илк ҳолат бўлади.
Eurasia.net нашрининг ёзишича бу – Пекиннинг минтақада таъсири ортиб бораётганининг яна бир кўрсаткичи ҳисобланади.
Тожикистон президенти расмий сайти 28 январ куни унинг маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказаётганини акс эттирган суратни эълон қилди. Кейинги 17 кун давомида президент сайтида атиги тўртта қисқа хабар жойлаштирилди, уларнинг ҳеч бирида видео ёки сурат бўлмади.
Фақат 14 феврал куни унинг тириклиги тасдиқлангандек бўлди — Раҳмоннинг Осиё инфратузилма инвестиция банки раҳбари билан қўл бериб кўришаётган сурати эълон қилинди. 16 феврал куни эса Имомали Раҳмон Душанбега келган Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу 17 кунлик танаффус давомида президент ёрдамчилари унинг соғлиги ёки қаердалиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
Нашр Озодлик радиосининг тожик хизматига таяниб, Имомали Раҳмон Хитойнинг дам олиш ҳудуди бўлган Хайнан оролига тиббий ёрдам олиш ва қуёшда дам олиш учун борганини ёзмоқда.
73 ёшли Раҳмон узоқ йиллардан бери юқори қон босими ва юрак етишмовчилиги каби оғир касалликлардан азият чекаётгани ҳақидаги миш-мишлар билан тилга олинади. Унинг 38 ёшли ўғли Рустам Имомали эса вақти келганда Раҳмон ўрнини эгаллаши кутилаётган асосий ворис сифатида кўрилади.
Раҳмоннинг тахмин қилинаётган тиббий манзил сифатида Хитойни танлаши Марказий Осиё етакчилари орасида аввалги амалиётдан чекинишни англатади: чунки улар одатда даволаниш учун Ғарб ёки Россия шифокорларига таяниб келган.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
23:19 / 16.02.2026
Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун ҳеч ким жазоланмайди
18:04 / 12.02.2026