Авто | 12:45 / 06.09.2025
23627
1 дақиқада ўқилади

Кейинги йилдан Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган «ноёб» давлат рақами белгиларини кимошди электрон савдолари орқали сотиш бошланади.

Сунъий идрок ёрдамида қайта ишланган сурат

2026 йил 1 январдан бошлаб «Узавтомотобелги» давлат унитар корхонасига автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган «ноёб» давлат рақами белгиларини очиқ кимошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди ЎзА.

Бунда «ноёб» давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда «САРВАР», «АЗИЗА», «ОДИЛ» ёки «БУХОРО» деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид