Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ўғирланган давлат рақамидан фойдаланиб 292 та қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ушланди
Давлат рақами Тошкент шаҳридаги устахоналарнинг биридан ўғирланган ва қарийб бир йил давомида бешта турли машинага тақиб келинган.
Жиззахда ўғирланган давлат рақамини тақиб олган, ноқонуний тарзда мигалка ва сирена ёқиб ҳаракатланаётган ҳайдовчи қўлга олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2023 йил 11 июл куни М-39 Тошкент-Термиз халқаро йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида мигалка ва сиренани ёқиб келаётган Malibu-2 машинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларида шубҳа уйғотган.
Malibu-2 инспекторлар томонидан тўхтатилиб, текшириб кўрилганда унга тақилган 01 015 QFA давлат рақами мазкур машинага тегишли эмаслиги аниқланган. Машина юкхонасидан яна бир жуфт давлат рақамлари топилган.
Бундан ташқари, машинанинг олд ойнаси ноқонуний равишда қорайтирилиб олингани аниқланган. Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, машинадаги давлат рақами 2022 йил 4 август куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган устахоналарнинг биридан ўғирлаб кетилгани маълум бўлган.
Ўғирланган давлат рақами Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг Nexia машинасига тегишли экани ойдинлашган.
Маълум бўлишича, ўғирланган давлат рақами қарийб бир йил давомида Toyota Prado, Tricker, Malibu-2, Lacetti ва Nexia-3 машиналарига тақилган ва 2022 йил 4 августдан 2023 йил 11 июлга қадар улар томонидан 292 марта тезлик қоидалари бузилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
10:44 / 27.11.2025