Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Давлат консерваторияси эски биноси бузилишига оид хабарни рад этди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Mirzo Ulugbek Business city дирекцияси Ўзбекистон Давлат консерваторияси эски биносининг бузилишига оид хабарлар сохта экани бўйича баёнот берди.
"Ижтимоий тармоқларда аввалгидек пойтахтдаги объектлар бузилишига доир турли тахминлар ва сохта маълумотлар тарқалишда давом этмоқда. Сўнгги миш-мишлардан бири - Дархон номи билан танилган ҳудудда (Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик проспекти) жойлашган Ўзбекистон Давлат консерваторияси эски биносининг бузилишига оид. Энг аввало Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Mirzo Ulugbek Business city дирекцияси расман шуни маълум қиладики, мазкур тарихий бинонинг бузилиши ҳеч қачон режалаштирилмаган", - дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, пойтахт маъмурияти ўзбекистонликларни ўз вақтларини турли миш-мишлар тарқатишга сарфламасликка чақирди. Мавжуд саволлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг +712100163 рақамига қўнғироқ қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026