Қаттиқ совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади
Бугун, 3 феврал куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашди.
«Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман», — деди Президент.
Республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган (уларда 350 минг аҳоли банд). Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши 1,5 фоизгача пасайиши мумкин (5 фоиздан 3,5 фоизгача).
«Олдимизда долзарб вазифа — «қаттиқ совуқ» оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис, иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида Президент қарори имзоланган.
Жумладан:
- 2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;
- 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
- қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;
- носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;
- 27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);
- давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва “пеня” 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;
- ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024