Жамият | 13:59 / 01.06.2024
2697
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ЙҲХБ сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда жамоат транспортидан фойдаланишни сўради 

Бугун, 1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ҳудудлардаги истироҳат боғлари, кўнгилочар майдонлар атрофидаги йўлларда транспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда. 

Фото: ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, тирбандликлар олдини олиш мақсадида фуқаролардан сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишни, шахсий транспорт воситасини атрофдагиларга халақит берадиган жойларда, йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда тўхтатмасликни ва қолдириб кетмасликни сўради.

Йўлларда, тадбирлар бўлиб ўтаётган сайлгоҳлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган. 

“Асосий мақсадимиз, бугунги байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда ва хавфсиз ўтишини таъминлашдир!” - дейилади ЙҲХБ хабарида.

Мавзуга оид