Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, тирбандликлар олдини олиш мақсадида фуқаролардан сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишни, шахсий транспорт воситасини атрофдагиларга халақит берадиган жойларда, йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда тўхтатмасликни ва қолдириб кетмасликни сўради.

Йўлларда, тадбирлар бўлиб ўтаётган сайлгоҳлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган. 

“Асосий мақсадимиз, бугунги байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда ва хавфсиз ўтишини таъминлашдир!” - дейилади ЙҲХБ хабарида.