Трамп ва Ким Чен Ин саммитда «янги муносабатларни» муҳокама қилади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтувчи саммит давомида икки мамлакат ўртасидаги «янги муносабатларни» муҳокама қилади. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳар икки давлат етакчилари ўзаро манфаатли бўлган масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
«Бу ҳам КХДР ва АҚШ ўртасида давр ўзгариши талабларини инобатга олган ҳолда янги муносабатларни ўрнатиш масаласи, ҳам Корея ярим оролида мустаҳкамлик тинчлик тизимини барпо этиш, Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича масала ва бошқалар», - дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига нега айнан курорт орол танлангани айтилганди.
Мавзуга оид
11:50 / 01.12.2024
Белоусов Ким билан учрашиб, 9 май парадига таклиф қилди
16:34 / 30.11.2024
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
10:33 / 27.11.2024
Reuters: Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
19:37 / 18.11.2024