“Ҳозирча ҳеч ким жаримага тортилмайди, + 5 қоидаси сақлаб қолинади” – 60 км/соат тезлик чекловига оид муҳим маълумотлар
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов йўл ҳаракати иштирокчилари қачондан бошлаб тезликни 60 км/соатдан оширгани учун жаримага тортила бошлашини маълум қилди.
Йўл белгилари қачон ўрнатилади?
Автомобиллар 60 километр соат тезликда ҳаракатланиши белгиланган кўчалар хатловдан ўтказилгач, тегишли белгилар босқичма-босқич ўрнатилади.
Бунда ҳайдовчилар чекланган тезлик қаерда бошланиб, қаерда тугаши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишади.
Мазкур баён асосида юқори тезлик чекланган ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар (радарлар, камералар) ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади.
Тақиқловчи белгилар ўрнатилмагунча жарима ёзилмайди
Мулозимнинг айтишича, керакли жойларга ушбу йўлда тезлик чеклови 60 км/соат этиб белгиланганини англатувчи йўл белгилари ўрнатилиб, кўчалардаги махсус мосламалар (радар ва камералар) ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнггина қоидабузарликлар ҳисобга олина бошлайди.
Тезлик 60 км/соатгача пасайтирилган кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади.
+5 қоидаси сақланиб қолади
Азиз Муродовга кўра, радарлар ва видеокамералар томонидан қоидабузарликларни қайд этишда +5 қоидасига амал қилинади.
“Мисол тариқасида ҳайдовчи 66 километр соат тезликда ҳаракатланадиган бўлса барчага маълум 5 километр соат тезлик чегириб ташланади ва 61 километр соат тезликда ҳаракатланиб, қоидабузарлик содир этгани бўйича жарима қўлланиши мумкин”, дейди у.
Қоидалар эълон қилинган кундан кучга кирган
ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, тезлик чеклови аллақачон, яъни бу ҳақдаги хабарлар ОАВда эълон қилингандан кучга кирган. Гарчи радар ва камералар қоидабузарлик учун жарима ёзмаса-да, бугунги кунда ҳаракат иштирокчилари янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари шарт.
“Чунки бирламчи мақсад ҳаракат иштирокчиларини жавобгарликка тортиш эмас, балки автомобиль йўлларида ҳаракат тезлигини камайтириш орқали содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат”, дейди Азизхон Муродов.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2023 йил 17 январ куни тасдиқланган 3-сонли йиғилиши баёни билан пойтахтдаги Кичик ҳалқа йўли ичида, бундан ташқари, вилоят марказларининг айрим кўчаларида ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024