Ўзбекистон | 19:25 / 04.03.2019
23671
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Акрам Ўтамуродович Халилов лавозимни тарк этган.

Унинг ўрнига эса Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Салоҳиддин Самадович Нуриев тайинланган.

Айни вақтда Акрам Халиловнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ Ҳисоб палатасининг собиқ раиси Музраф Икрамов Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси лавозимини эгаллаганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид