Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лвивда тайёрланаётган дронлар ва Одессадаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 739-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Одессадаги турар жой биносига россияликлар дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди, қурбонлар орасида беш бола ҳам бор.
- Россия мудофаа вазирлиги 3 мартга ўтар кечаси Қрим устида 38 та дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Украина томони буни изоҳламаган.
- Володимир Зеленский Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирскийга армияда кадрлар ўзгариши бўйича карт-бланш тақдим этди.
- РФ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова Ил-76 ҳалокати вақтида ҳалок бўлган украин ҳарбий асирларининг жасадлари «яқин вақтлар ичида» Украинага қайтарилишини маълум қилди.
- Донецк областининг Мирноград ва Покровск шаҳарларида РФ армиясининг ракета зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди.
- Донецк областининг Курахово шаҳрига авиазарба йўлланиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 16 нафари яраланган.
Одесса россияликлар дрони ҳужумидан кейин
2 мартга ўтар кечаси россияликлар дрони Одессадаги кўп квартирали уйга бориб урилди: 3 март куни кечқурун берилган маълумотларга кўра, 12 киши зарба қурбони бўлган, шундан беш нафари — болалар. Қуйида ушбу ҳужумдан кейин воқеа жойида иш олиб борган ишчилар ва қутқарувчилар акс этган.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Авдийивка яқинидаги Курахово шаҳридаги вайронгарчилик
Курахово — Донецк областида рус қўшини феврал ойи ўрталарида тўлиқ эгаллаб олган Авдийивкадан 35 километр жануби-ғарбда жойлашган шаҳар. Сўнгги бир неча ой давомида шиддатли жанглар кечган Авдийивкага яқинлиги туфайли Курахово ҳам отишмалардан жиддий жабрланган. 3 март куни РФ армиясининг шаҳарга ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 16 киши яраланди.
Часив Яр яқинида украинлар танки
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Лвивда дронлар ишлаб чиқарилиши
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Мавзуга оид
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
09:45 / 19.02.2026
ТИВ раҳбари: Венгрия Киевга дизел етказиб беришни тўхтатяпти
09:27 / 19.02.2026