Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мубашшир Аҳмад иши: суд мажлиси яна 4 кунга қолдирилди
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида, бугун кўрилиши айтилган, диний уламо Алишер Турсунов иши бўйича суд мажлиси 2 октябрга қолдирилди. Ҳимоячининг Kun.uzʼга маълум қилишича, судья касал бўлиб қолган. 10 май куни қамоққа олинган уламо қарийб 5 ойдан буён ҳибсда қолмоқда.
Фото: Kun.uz
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Алишер Турсуновга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича 29 сентябрь куни ўтказилиши белгиланган суд мажлиси 2 октябрь куни соат 16.00 га қолдирилди. Бу ҳақда хабар берган Тошкент шаҳар судлари мажлис қолдириши сабабини изоҳламаган. Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, суд расмийлари судья касал бўлиб қолганини айтган.
Аслида ўтган ҳафта, 22 сентябр куни кўрилиши лозим бўлган Алишер Турсунов иши бўйича суд мажлиси — бугун 29 сентябр соат 14:00 га қолдирилган эди. Ўшанда суд қолдирилишига сабаб сифатида «судья Бобур Раҳимов айни вақтда бошқа суд мажлиси бўйича маслаҳатга кириб кетгани ва жараён чўзилаётгани» келтирилган. Шунга қарамай суд залига уламонинг ўзи ҳам ИИВ ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинди ва ўнлаб фуқаролар залга киритилган эди.
18 сентябр куни бўлиб ўтган тўртинчи суд мажлисида давлат қораловчиси — Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев суддан Мубашшир Аҳмадни Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича айбдор, деб топишни сўраганди. Хусусан, прокурор Мубашшир Аҳмадга «ўзаро санкцияларни қўшиш йўли билан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш» ва «БҲМнинг 150 баробари миқдорида жарима» қўллашни сўраган.
Адвокатлар гуруҳи эса Алишер Турсуновдан 2 та модда: «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш» ҳамда «Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш» айбловларини олиб ташлашни сўради. Адвокатлар, шунингдек материалларни Дин ишлари бўйича қўмита рухсатисиз тарқатишга доир айбловни қисман тан олиб, бу ҳаракат ижтимоий хавфлилигини йўқотганини билдирди. Шу сабабли уни ЖК 70-моддаси тартибда бекор қилишни, тергов органлари расмийлаштириб олган техника ва ашёларни қайтаришни сўради.
Айни кунларда 2 марта қолдирилган мажлисда судья Бобур Раҳимов айбланувчига сўнгги сўз берилиши ҳамда ҳукм чиқариш учун маслаҳатлашув хонасига кириши керак эди.
51 ёшли Алишер Турсунов жорий йил 8 май куни Туркияда ушланиб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган. У қарийб 141 кундан буён ҳибсда сақланмоқда.
Маълумот учун, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов қўйилган:
- 244-3-модда: Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
- 244-1-модда: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
- 156-модда: Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш.
Биринчи суд мажлисида судя – прокурорнинг илтимосига асосан мажлисда аудио ва фото-видеоларни ёзиб олишни тақиқлаган. Лекин суд жараёни очиқ ўтади – унда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкин.
Дастлабки учта суд мажлисида айблов ўқиб эшиттирилиб, экспертлар ва диний уламонинг ўзи кўрсатма берганди.
Мавзуга оид
18:56 / 22.12.2025
“Credit House” иши бўйича суд бошланмоқда
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
19:46 / 17.12.2025
Қаловини топса, қор ҳам ёнади: безорилиги учун 8 йилга қамалган Акмал Шукуровни апелляция суди озодликка чиқариб юборди
10:22 / 13.12.2025