Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа давлатлари аҳолиси неча йилда уй сотиб ололади?
Тошкентда уч хонали хонадонларнинг нархи ўртача – 72 минг доллар. Дунёдаги худди шундай энг арзон квартира Мисрда – 38,6 минг ва энг қиммати эса Ҳонгконгда – 2 млн доллар. Бошқа давлатларда уйларнинг 1 квадрат метри учун қанча тўлашади ва уйларнинг нархлари қандай? Ўртача ойлик оладиганлар неча йилда уй сотиб олишлари мумкин?
Уй-жой инсонларнинг энг биринчи эҳтиёжи бўлгани учун унинг нархи билан боғлиқ маълумотлар доим диққат-марказимизда бўлади. Давлатларнинг уй нархларини солиштириш учун эса энг аввало маълум бир ўлчов ва шароитдаги намуна олиш керак бўлади.
Буюк Британиянинг молиявий тадқиқотлар билан шуғулланувчи “Finder” портали маълумотларига кўра, 2022 йилда 59 квадрат метрли, 2 ётоқхона ва 1 залга эга 3 хонали апартаментнинг нархи 106 та давлат ўрганилганда ўртача 241 431 доллар бўлгани аниқланган.
Худди шу типдаги энг арзон уй Мисрда ўртача қийматдан 6 баравар арзон бўлса, энг қиммат Ҳонгконгдаги шундай 3 хонали уйлар эса 8,3 баравар қиммат.
106 та давлатга алоқадор маълумотлар асосида тузилган рейтингда Миср, Покистон, Нигерия, Тунис ва Венесуэла бу каби апартамент нархлари бўйича энг арзон бешликда бўлса, Ҳонгконг, Сингапур, Жанубий Корея, Люксембург ва Швейцария энг қиммат уйлар сотиладиган бешликка киритилган. Ўзбекистон эса бу рўйхатнинг 20-ўринида.
Шунингдек, рейтингдаги айрим давлатларнинг ўртача нархларини келтирамиз:
Шунингдек, тадқиқотчилар мазкур давлатларнинг 1 квадрат метр учун ўртача нархларини ҳам ўрганишган.
Бу нархлар биз ўрганган ўлчовлардан фарқ қилиши мумкин. Чунки келтирилаётган сонлар 3 хонали тайёр апартамент учунлигини ҳисобга олиб, улар кўзга қимматроқ кўринаётган бўлиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
Масалан, ўтган йилнинг июл ойидаги бошқа маълумотларда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларидаги 1 квадрат метр кўчмас мулкнинг ўртача нархи қуйидагича келтирилган ва бу умумий ўртача қийматга яқинроқ рақамлар дейиш мумкин:
- Ашхободда – 2867 доллардан 3055 долларгача;
- Астанада – 835 доллардан 1100 долларгача;
- Бишкекда – 830 доллардан 900 долларгача;
- Тошкентда – 825 доллардан 900 долларгача;
- Душанбеда – 405 доллардан 650 долларгача.
Юқоридаги рақамлар фақат уйнинг нархлари бўлгани учун уларга арзон ёки қиммат деган таърифни беришга шошмаслик, бир хулосага келиш учун аҳолининг харид қобилиятини ҳам ҳисобга олиш керак.
Масалан, юқорида уй нархлари келтирилган давлатларда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи тахминан қуйидагича:
Бу рақамлардан келиб чиқиб, ушбу давлатлардаги ўртача даромадли аҳолининг 3 хонали апартамент уйга эришиш учун сарфлайдиган муддатини ҳисоблаш мумкин. Яъни, ойлик ўртача даромад бошқа ҳеч нарсага сарфланмай, фақат уй учун йиғилган тақдирда:
1. Қозоғистонликлар – 72 ой ёки 6 йилда;
2. Молдоваликлар – 94 ой ёки 8 йилда;
3. Беларусликлар – 148 ой ёки 12 йилда;
4. Озарбойжонликлар – 148 ой ёки 12 йилда;
5. Туркияликлар – 163 ой ёки 14 йилда;
6. Арманистонликлар – 182 ой ёки 15 йилда;
7. Украиналиклар – 213 ой ёки 18 йилда;
8. Ўзбекистонликлар 216 ой ёки 18 йилда;
9. Россияликлар 253 ой ёки 21 йилда ўз уйларига эга бўлишлари мумкин бўлар экан.
Бу маълумотларнинг барчаси интернет маълумотлари асосида бўлгани учун нархлар айни пайтдаги сонлардан фарқ қилиши мумкин. Таҳририят уйларнинг айнан шу нархларда сотилиши ва сотиб олиниши учун жавобгар эмас.
Эслатиб ўтамиз, ойлик маош йиғиб борилавергани билан 18 йилдан кейинги уйларнинг нархлари ҳам бугунгидек бўлмайди. Бу ҳисоб-китоблар давлатлардаги нарх ва харид қобилияти ўртасидаги фарқни кўрсатиш учун хомчўт қилинди. Йиллар ўтиб, ўртача ойликларда ҳам, уйларнинг нархларида ҳам ўзгаришлар кузатилишини ҳисобга олиш лозим.
Сардорбек Усмоний
Мавзуга оид
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:32 / 06.11.2024