Экология органига янги ваколатлар ва ҳатто полиция мақоми берилди: вазият энди ўзгарармикин? Уй-жойга спекулятив талаб пасайди: бозордаги пуфак сўрилиб кетдими? Солиқ раиси Шерзод Қудбиевга янги лавозим: ўтган сафар 1 йил ичида ёпилиб кетган ташкилот яна очилди. Электр тармоқларини ҳам хусусий сектор бошқаради: бу янгилик қайси вилоятдан бошланиши маълум.

Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим янгиликлари – Kun.uz дайжестида.

Тошкент чанг билан курашмоқда

21 ноябр куни Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлослиги бўйича яна бир бор дунё рейтингида биринчи ўринга чиқди. Бу – куздан баҳоргача янгилик эмас, одатий ҳолга айланиб қолгани учун, кўпинча ҳафталик дайжестларимизда бу фактни айтиб ўтирмаймиз. Лекин бу гал вазиятга расмийларнинг реакцияси бошқачароқ бўлди: жума куни Тошкентда чангни бостириш учун йўллар ва дарахтларга сув сепила бошланди. Мавсум тугаганига қарамай, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ёқиб қўйилди. Қурилиш майдонларида ҳам чанг кўтарилмаслиги учун сув сепиляпти.

Пойтахт ҳокимлигига кўра, бу чоралар муаммо илдизларини бартараф эта олмаса ҳам, “бир неча соат ичида чангни сезиларли камайтириш” имконини беради. “Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг қатор йирик шаҳарларида ҳам ҳаво ифлосланиши авж олган даврларда қўлланади”, дейилади ҳокимлик баёнотида. Экология қўмитасининг бу ҳақдаги хабарида эса Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун тезкор штаб тузилгани, вазиятни барқарорлаштириш учун “барча чоралар кўрилаётгани” айтилган.

Ўтган ҳафтадаги дайжестимизда IQAir портали орқали Тошкентдаги ҳаво сифатини кузатиб бораётганлар сони 600 мингга яқинлашиб қолганини айтган эдик. Атиги бир ҳафта ичида, бу рақам 200 мингтадан кўпроққа ошиб, 800 мингдан ошиб