Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
Tesla бош директорининг бойлиги 439 миллиард долларга етди. Маск ҳамон дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринда туради.

Фото: Bloomberg
Bloomberg хабарига кўра, Илон Маскнинг бойлиги 439,2 миллиард долларга етди. Tesla ва SpaceX бош директори Bloomberg рейтингида дунёнинг энг бой одамлари орасида биринчи бўлди, унинг соф бойлиги 400 миллиард доллардан ошди. SpaceX 350 миллиард долларлик қиймати билан энг қиммат стартапга айланганидан кейин унинг капитали тахминан 50 миллиард долларга ошди.
Маск бойлиги бўйича Amazon асосчиси Жефф Безос ва Meta раҳбари Марк Цукербергдан олдинда бормоқда.
Илон Маск 2021 йил январида Amazon бош директори Жефф Безосни ортда қолдириб, тарихдаги энг бой одамга айланган эди. Шу вақтда унинг бойлиги 194,8 миллиард долларга баҳоланди.
Bloomberg аввалроқ Маскнинг бойлиги Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейин ҳам ўсишда давом этганини таъкидлади. Маск Республикачилар номзодини омма олдида қўллаб-қувватлаган саноқли йирик тадбиркорлардан бири эди.
Америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкин, деб ёзди The Guardian газетаси. Ҳисоб-китобларга кўра, Маскнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ўсмоқда.
Дунёнинг иккинчи триллионери 2028 йилга бориб, ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани бўлиши кутилмоқда. Nvidia бош директори Женсен Хуанги ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту бойлиги ҳам 2028 йилда 1 триллион доллар чегарасидан ошиб кетиши мумкин.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

23:25 / 13.04.2025
NYT: Маск департаменти АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришдаги ўз муваффақиятини ошириб кўрсатмоқда

18:10 / 11.04.2025
Илон Маскда муаммолар: унинг бизнеси зарар кўрмоқда, Трамп билан эса илк келишмовчилик чиққан

18:28 / 10.04.2025
OpenAI Илон Маскнинг «доимий босимлари» сабаб судга даъво киритди

18:22 / 10.04.2025