Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон темирйўллари” вa Uzbekistan Airways хизматлари таннархи камида 20 фоизга пасайтирилади – транспорт вазири
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг маълум қилишича, “Ўзбекистон темирйўллари”, Uzbekistan Airways вa Uzbekistan Airports каби компанияларда харажатларни камида 20 фоизгача оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, ушбу ташкилотларни йирик халқаро рейтингларга киритиш ва тўғридан тўғри харидларини алоҳида аудитдан ўтказиш режалаштириляпти.
Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темирйўллари, Uzbekistan Airways вa Uzbekistan Airports каби йирик компанияларга йил бошидаги хизмат таннархини камида 20 фоизгача пасайтириш вазифасини йил якунига қадар якунлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Топшириқ сўзсиз бажарилади ва харажатларни камида 20 фоизгача оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ўз навбатида, мазкур корхоналар томонидан харажатларни пасайтириш бўйича 2026 йил учун ҳам вазифаларни белгилаб, бир ҳафтада алоҳида қарор қабул қиламиз», деди вазир.
Шунингдек, корхоналар трансформацияси давом эттирилиши, уларни йирик халқаро рейтингларга киритиш ва тўғридан тўғри харидларни алоҳида аудитдан ўтказиш белгилангани таъкидлаб ўтилди.
Маҳкамов транспорт соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш масаласига ҳам тўхталди ва ўз-ўзини банд қилган ҳолда такси хизматларини амалга оширишга рухсат берилгани ижобий натижа кўрсатганини маълум қилди.
«Халқаро юк ташувларини амалга оширувчи корхоналар ўз айланма маблағларини ҳисоб рақами орқали кўрсатишлари ижобий натижа кўрсатди. Лекин ички юк ташувларида корхоналар томонидан ҳисоботларнинг тақдим этилмаслиги яширин иқтисодиётнинг бир тури бўлиб қоляпти. Бу ерда ҳам рақамлаштириш ва ҳисобот юритиш тизимини йўлга қўйиш орқали соҳани «соя»дан чиқариш имконияти яратилади», деди транспорт вазири.
Мавзуга оид
17:00 / 18.12.2025
Uzbekistan Airways билан учувчилик карьерангизни бошланг
10:11 / 18.12.2025
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали борди
14:05 / 17.12.2025
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
07:35 / 17.12.2025