Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди
Комил Алламжонов энди Сардор Умрзоқовга ўринбосарлик қилади.

Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борада тегишли фармони имзоланди.
Манбаларга кўра, ўринбосарлик лавозими янги ташкил этилди ҳамда Алламжонов энди жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Ўз навбатида, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби лавозими ҳам сақлаб қолинади.
Бунгача администрация раҳбарининг уч нафар ўринбосари бор эди - биринчи ўринбосар Азиз Мағрупов, ўринбосар Алишербек Пайғамов ҳамда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Маълумот учун, Комил Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган. 2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган.
У 2020 йил январ ойидан буён Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
- Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июл ойи бошида Зайнилобиддин Низомиддинов Президент администрацияси раҳбарлигидан кетди - у бу лавозимда администрация ташкил этилган 2018 йил августидан буён ишлаётганди. Кейинроқ унинг ўрнига сўнгги уч йилда инвестиция ва ташқи савдо вазири бўлган Сардор Умрзоқов тайинланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

13:34 / 12.02.2025