Жаҳон | 08:30 / 31.03.2018
11983
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Ғазодаги воқеалар бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: EPA

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Ғазо секторида юз берган тўқнашувлар вақтида одамларнинг ҳалок бўлиши ҳолатини мустақил текширувдан ўтказишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Шунингдек, у бу можарога алоқадор бўлган барчани келажакда қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган исталган ҳаракатлардан тийилишга чақиради», - дея айтиб ўтди бош котиб вакили Фархон Ҳақ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо сектори билан чегарада Исроил армияси фаластинликлар билан тўқнашиши оқибатида 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 500дан ортиқ киши ушбу тўқнашув оқибатида жабрланган. Исроил Мудофаа армияси маълумотига кўра, 17 минг фаластинлик ҳужум уюштирган. Исроил армияси маълум қилишича, 30 март куни Ғазо сектори билан чегарада яна бир фаластинлик фермер ўлдирилган, бир неча киши жароҳатланган.

Мавзуга оид