Жамият | 10:28 / 30.04.2024
9606
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti йўл четида турган талабаларни уриб юборди

Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги талабаларни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири шифохонада вафот этди. 

Фото: Видеодан кадр

Наманган вилояти Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti автомобили йўл четидаги талаба йигитларни уриб юборди.

20 апрел куни соат 18:40 атрофида 11-синф ўқувчиси тоғасининг номида бўлган Lacetti автомашинасини туманнинг Еттинчи мингчинор кўчасида бошқариб кетаётган бўлган. Шу пайтда белгиланган тезликни ошириб, тажрибасизлиги оқибатида йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган.

Ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида турган Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2 нафар хоразмлик талабасини уриб юборган. Ҳодиса оқибатида йигитлардан бири енгил жароҳат олган. Бири эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай шифохонада вафот этган.

Яна бир воқеа иштирокчисининг сўзларига кўра, машина марҳумдан кейин ўша ерда бўлган 3 йигитни ҳам бирваракайига уриб юборган. Уларга жароҳат етмаган, бироз елка ва оёқ оғриғи кузатилган.

Ўқувчи ўқиётган 57-мактабда муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Мавзуга оид