BMW i8 янги йилда янгиланади
Германиянинг BMW компанияси 2017 йилда i8 гибрид купесини рестайлинг ва модернизация қилади. Бу ҳақда, ўз манбасига асосланган ҳолда BMW Blog хабар қилмоқда.
Тахминларга кўра, янгиланган моделда Формула Е чемпионатида қатнашган электр болиднинг хавфсизлик тизими қўлланилади. Аслида, ўша пойга машинаси ҳам i8 негизида барпо қилинган. 1,5 литрлик, уч цилиндрли ички ёнув двигатели ҳамда электромотордан иборат агрегат 362дан 377 от кучигача кучаяди.
Ҳозирча, от кучининг ортиши унинг динамикасига қанчалик таъсир қилиши номаълум. BMW i8 жойидан «юз»га 4,4 сонияда эриша олади, унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрга етганида электроника билан чекланади.
Бундан ташқари, купега литий-ионли аккумуляторларнинг модернизация қилинган тўплами ўрнатилади. Унинг ҳажми 7,1дан 10 киловатт-соатгача ортади. Аммо, бу унинг ҳаракатланиш масофасини қанчалик узайтириши ҳам маълум қилинмаган. Ва ниҳоят, BMW i8 такомиллашган подвескага эга бўлади.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022