Тошкент тиббиёт академияси собиқ ректори президент маслаҳатчисининг ўринбосари сифатида иш бошлайди

2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев бундан аввал Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. 2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган Алишер Шодмонов тайинланди.
Вазирлик хабарига кўра, Шодмоновга академияни келажакда соҳада режалаштирилган ислоҳотларга локомотив вазифасини бажарадиган ўқув юртига айлантириш, академия мисолида миллий тиббий таълимни халқаро миқёсга кўтариш каби муҳим вазифалар юклатилган.
- 3 ноябрь куни, шунингдек, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
- Ўз навбатида, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири сифатида иш бошлади.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
-
Трамп кўплаб мамлакатларни Хитой иқтисодиётини изоляция қилишга кўндирмоқчи – ОАВ
Жаҳон | 18:36
Мавзуга оид

20:07 / 13.03.2024
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

14:25 / 31.10.2023
Лазиз Тўйчиев президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимини тарк этди

15:05 / 31.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясига халқаро ҳамкорлик доирасида сунъий нафас олиш ускуналари совға қилинди

10:25 / 29.03.2023