Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳаларни коммуникация билан таъминлаш давлат бюджетидан амалга оширилади
“Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
2021 йил 1 октябрдан инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:
- электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖларга;
- табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга ажратилади.
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:38 / 19.01.2026
Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоизга ўсди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
15:32 / 24.12.2025