Ўзбекистон | 08:59 / 05.04.2024
4773
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Россияга кетаётганлардан ўзи билан исириқ олмасликни сўради

Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга мамлакатда исириқ гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилганини эслатди. 

Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга ўзлари билан исириқ ўсимлигини олмасликни эслатди.

Россия Федерацияси ҳукуматининг фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. 

Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид