Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкент вилоятида ҳам «Тошшаҳарнур» каби ташкилот тузиш таклифини маъқуллади
Тошкент вилоятидаги шаҳарларда ҳам кўчалар ободонлиги билан шуғулланувчи ташкилот тузилади. Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрида бажарилаётган ишларни кўздан кечириш асносида шундай таклифни қўллаб-қувватлаган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Чирчиқдаги янги иссиқлик таъминоти қозонхонаси тақдимоти билан таништирди. Вазирнинг Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйларнинг томлари таъмирдан чиққанда у ерда истиқомат қилувчи аҳолининг кайфияти ҳақидаги гапларини тинглаган президент шундай деган: «Нафақат уйларнинг томи, балки болалар майдончаси ҳам қуриш, халққа ҳамма шароитни яратиш, қилинаётган ишларни уларга тўғри тушунтириш керак».
Давлат раҳбари бунинг учун керакли маблағ ажратиш ҳақида керакли кўрсатмаларни берди.
«Тўғри тушунинглар, ҳеч қайси вилоятда 7та шаҳар йўқ. Шаҳар – бу алоҳида инфраструктура дегани. Керакли шароитни қилмасак бўлмайди. Агар 10 йил аввал шу ишларни бошлаганимизда эди, бу даражага келмасдик. Лекин кеч бўлса ҳам амалга ошириб, халқни рози қилишимиз керак», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ҳам «Тошшаҳарнур» каби ташкилот тузиб кўчаларни ёруғ қилиш, ободонлаштириш таклифини қўллаб-қувватлади. Мазкур ташкилот ходимларининг 28 млрд сўм миқдоридаги маошларини ажратиш ҳақида топшириқ берди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қуйи Чирчиқда шоли етиштириб, уни қайта ишлайдиган корхона фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025
“Навоий” божхона постида 2,3 кг “мефедрон” контрабандаси тўхтатилди
09:48 / 18.12.2025