Порошенко Путинга Трамп орқали хабар йўллади
Украина президенти Пётр Порошенко Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампдан россиялик ҳамкасби Владимир Путинга хабар етказиб қўйишни сўради. Бу ҳар икки президентнинг Аргентинадаги G20 саммитида бўлиб ўтадиган учрашувида юз бериши керак, дейилади интервьюнинг телеканал сайтидаги анонсида.
Таъкидланишича, Порошенко Путиндан Украинани тарк этишни сўраган.
«Жаноб Путин, Украинадан чиқиб кетинг», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради NBC.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украина учун устувор вазифани айтганди.
«Бугун Кремлга босим ўтказиш бизнинг устувор вазифамизга айланиши даркор», - дея маълум қилди Порошенко.
Мавзуга оид
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» баллистик ракетаси ёрдамида зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
09:28 / 21.11.2024