Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Давлат раҳбари 17 июнь куни «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Жинпинг иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Саммит доирасида Мирзиёев Хитой раиси билан иккитомонлама учрашув ҳам ўтказади.
Бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
13:49 / 12.01.2026
Қозоғистонда ноқонуний импорт канали фош этилди: амалдор ва фуқаро қамоққа олинди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026