Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, МХҚнинг коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан ноқонуний импорт канали фош қилинган. Суд санкцияси билан Ғарбий Қозоғистон вилояти Давлат даромадлари департаменти бошқармаларидан бири раҳбарларидан бири ҳамда пойтахт (Остона)да яшовчи фуқаро ушланиб, қамоққа олинган.
Процессуал тадбирлар давомида 100 млн тенгедан ортиқ миқдорда пора олингани ҳужжатлаштирилди. Дастлабки баҳолашларга кўра, давлатга етказилган зарар 1,9 млрд тенгени ташкил этган (3,7 млн АҚШ доллари).
Бу ҳақдаги ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан оммага эълон қилинди.










