Сирдарёнинг 3 туманида барпо қилинган хонадонлар қуръа натижасига кўра тақсимланади
Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида рўй берган техноген фожиадан жабр кўрган ва уйлари бузилган аҳолига кўп қаватли уйлардаги хонадонлар қуръа ташлаш орқали тақсимланади. Маҳалла вазири Раҳмат Маматов шу ҳақда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кўп қаватли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватлари ногиронлиги бор ва кекса кишиларга тақдим этилади. Вазир хонадонларни тақсимлашда шаффофлик ва адолат мезонига катта эътибор қаратилишини билдирди.
«Биринчи ва иккинчи қаватлар ногиронларга тарқатилгач, қолган хонадонларни тарқатишда адолат бўлиши учун қутича ясалган. Унда хонадонлар рақамлари бўлади. Фуқаро рақамни олади, рўйхатга имзо қўяди ва ўша рақамли хонадон уники эканлиги расмийлаштирилади. Буларниг барчаси видеотасвирга олинади», – дейди Раҳмат Маматов.
Бугунги кунда, 3 мавзеда 2640та хонадон қуриб битказилган. Мазкур ҳудудда истиқомат қилиб, уйлари талафот кўрган фуқароларнинг ҳужжатлари эса, яшил ва қизил йиғма жилдларга бўлинган. Яшил жилддаги фуқаролар хонадонларни тақсимлаш қуръа ташлаш жараёнида иштирок эта олади.
Қизил йиғма жилддаги фуқароларнинг ҳужжатларидаги камчиликлар бартараф этилгач, яшил йиғма жилдга айланади ва хонадонлар тақсимланади.
Вазир Маматов, Kun.uz мухбирининг уйларни тақсимлашда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокига доир саволига жавоб берар экан, бу каби ташкилотлар жараёнга жалб қилинмаганини билдирди.
Бундан ташқари, «фожиагача 170дан ортиқ 1 ва 2 хонали уйларда яшаган оилалар қуръа ташлашда иштирок этмайди, чунки бунда уларга 3 хонали уйлар тўғри келиб қолиши эҳтимоли бор, бу эса адолат мезони бузилишига олиб келади», дея таъкидлади вазир.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024