Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
31 июль куни Қашқадарё вилояти Халк депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Туман ахборот хизмати раҳбари Бозор Азизовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Абдирасул Эштемирович Сафаров Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланган.
Абдирасул Сафаров 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни сайтимизда «Kun.uz суриштируви: Яккабоғда тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлди. Сабаб нимада?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари М.Туймаевни тумандаги тадбиркорлардан бири Баҳриддин Исомов, катта кредит эвазига янги қурилган икки қаватли биносини бузмоқчи бўлгани боис, бензин сепиб қасддан ёқиб юборишга урингани, тадбиркор маҳалласида кўплаб уйлар аҳолига компенсация тўланмасдан бузилгани хабар қилинган эди.
Кейинчалик, Баҳриддин Исомов ушланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Туман ҳокими ўринбосари М.Туймаев ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, унга нисбатан ҳам ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган эди.
Бунинг ортидан Хоразмнинг Урганч шаҳрида ҳам уйлари бузилган аҳолининг компенсация ололмай 2 ойдан бери сарсон-саргардон яшаб келаётган қисми вилоят ҳокимлигига кескин норозилигини билдирди. Бош вазир Абдулла Арипов президент Мирзиёев топшириғи билан Урганчга борди ва компенсация масаласини жойида ҳал қилди. Яккабоғдаги товон пули олмаган фуқароларга ҳам 1 млрд 700 млн сўм берилди.
Бош вазир Хоразмда ўтказган видеоселектор мажлисида Қашқадарё ва Хоразм вилоят ҳокимларига ҳайфсан бериб, Яккабоғ туман ҳокими ва прокурорини вазифасидан озод қилган эди.
Президент Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган селектор йиғилишида компенсация тўламасдан бирор тадбиркор ва фуқаро мулки бузилишига йўл қўймаслик бўйича барча даражадаги ҳокимларни кескин огоҳлантирди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19
-
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди
Ўзбекистон | 21:09
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди

22:15 / 01.05.2025