Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлом бўлишнинг «дориси»ни топган 101 ёшли Пирназар бобо. У ҳамон томорқада меҳнат қилади
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Пирназар бобо Турдиев 1920 йилда таваллуд топган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бобо шу ёшда ҳам томорқасидан бери келмайди.
Эрта баҳордан кетмонини олиб, ерга ўзи ишлов беради. Рўзғорга керакли маҳсулотларни экиб, етиштиради. 101 ёшли бобонинг ғайрати йигитларникидан кам эмас.
«Картошкани 15 февралда экувдик. Бола-чақа ейишга муяссар бўлсин дейман-да. 30 тупга яқин анор, 15 туп анжир дарахтим бор. Совуқ урмаслиги учун қишда уларни кўмамиз. Яқинда уларни очдим. Олма, ўрик, гилос, қароли дарахтларим ҳам бор. Шуларга қарайман.
Ерни ағдариб, нури солиб, экишга тайёрлаб бераман. Соғлом бўлишнинг «дориси» – меҳнат. Одам меҳнат қилса, чидамли бўлади», – дейди Пирназар бобо.
Карманалик ижодкор, бобонинг жияни Шойим Шерназарнинг маълум қилишича, Пирназар бобо ёшлигида бақувват йигит бўлган. Мактабдан қайтаётганда НКВДнинг ходимлари кўриб қолиб, олиб кетишган ва урушга жўнатиб юборишган экан.
Пирназар бобо Сталинград, Украина, Беларус, Полша, Германиядаги жангларда иштирок этган. Урушдан кейин эса 40 йил хўжаликда темирчи бўлиб ишлаган.
Бугун бобонинг 2 фарзанди, 8 нафар невараси, 16 нафар чевараси ҳамда 4 нафар эвараси бор. Пирназар бобо уларни ҳам доим меҳнат қилишга ундаб келади.
Мавзуга оид
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026