Жамият | 11:39
763
1 дақиқада ўқилади

Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган озиқ-овқат ва савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади, ёнғин сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Бугун, 22 январ куни соат 04:04 да 112 тизими орқали Навоий вилояти ФВБга Зарафшон шаҳар 6-кичик туман Амир Темур кўчасида жойлашган озиқ-овқат ҳамда савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, 3 та қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:07 да етиб бориб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишларига киришган. Ёнғин соат 04:37 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида 3 та савдо дўкони тўлиқ зарарланган, яна 4 та савдо дўкони қисман зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган фуқаролар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид