Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди — Фоторепортаж
Бугун, 10 октябр куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда Ҳиротда бўлиб турган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, озиқ-овқат, палаткалар ва тиббий воситалардан иборат ёрдам энг катта юк самолёти – Boeing-747да етказиб берилди. Мезбонлар вакили Мавловий Шарофиддин Муслим синовли кунларда берилаётган бу ёрдамларни афғон халқи ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини таъкидлади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон тарафи юборган ёрдам таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.
Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди. Тадбирда, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам қатнашди.
Ўзбекистон делегациясини Афғонистон ҳукумати томонидан тузилган зилзила оқибатларини бартараф қилиш бўйича комиссия раиси Мавлавий Шарофиддин Муслим, раис ўринбосари Аҳмадулло Муттақий ҳамда Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири ўринбосари Абдул Саттор Гурволлар кутиб олди.
“Ўзбекистон – бизга ҳар доим биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзиб келган биродар мамлакат. Мен ўзим бир неча бор мамлакатингиздан келадиган кўмакни қабул қилиб, жабр кўрган халқимиз ўртасида тақсимлашда иштирок этганман. Биз Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати ва халқи номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва халқига чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз. Сизлар энг яхши қўшнимиз сифатида Аллоҳ юборган оғир синов кунларида ҳар доим ёнимизда турасиз. Буни ҳеч қачон бизни халқимиз эсидан чиқармайди”, – дея Мавлавий Шарофиддиннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Абдул Саттор Гурволнинг Kun.uz мухбирига айтишича, зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун ҳукумат комиссияси ишламоқда. Шунингдек, биринчи навбатда беморлар ва уйи бузилганлар учун ёрдам берилмоқда. Бугунга қадар Афғонистонга БААдан ҳуманитар ёрдам етиб келган, шунингдек Туркиядан ҳам ёрдамлар етиб келиши кутилмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда Афғонистон муваққат ҳукумати бош-вазирининг биринчи ўринбосари Мулла Бародор бошчилигидаги ҳукумат вакиллари Ҳирот вилоятига ташриф буюриб, қўшимча зарур бўлган ёрдам кўламини аниқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Афғонистонда фожиали табиий офат юз берди: эпицентри Ҳирот шаҳридан 40 км шимоли ғарбда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиладан сўнг 3 та кучли афтершок кузатилган.
Баъзи маълумотларга кура, кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2400 дан ошган, вайроналар остида қолаётгани сабабли қурбонлар сони янада ошиши мумкин. Шунингдек, 10 дан ортиқ кичик аҳоли пунктларида 600 дан ортиқ уйлар вайрон бўлган ёки қисман шикастланган. 10 мингдан ортиқ инсон турли даражада жароҳатланган.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади
Ўзбекистон | 13:29
-
Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:24
-
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди
Жаҳон | 13:22
-
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
Ўзбекистон | 13:10
Мавзуга оид

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025