Ўзбекистон | 01:57 / 12.08.2020
17873
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил ва касб ўргатиш чоралари кўрилади — Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёев камбағал ва ишсиз фуқароларни касбга ўргатишга оид қарор имзолади.

Қарорга асосан:

  • уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этувчи Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарларида ва бошқа ҳудудларида давлат ва нодавлат таълим муассасалари билан музокара олиб бориб, мазкур ҳудудларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига айниқса кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш; ўқитиш учун жой, ўқув қўлланмаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича келишувларга эришиш чоралари кўрилади;
  • икки ой муддатда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), «Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)» иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитилишини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатиш чоралари кўрилади;
  • бир ой муддатда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-гуманитар қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Шунингдек, уюшган меҳнат миграцияси йўли бўйича хорижга ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни кетишидан олдин тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш чоралари кўрилади.

Бунда, давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ва «уста-шогирд» мактабларига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Мавзуга оид