Активлар ва даромадлар декларациясига оид қонун лойиҳаси тез орада эълон қилинади — Акмал Бурҳонов
Давлат хизматчилари билан бирга, уларнинг қайси тоифа қариндошларига тегишли мол-мулк ва активларни мажбурий декларациялаш масаласида ҳали бир тўхтамга келинмаган.
Давлат хизматчиларининг мол-мулклари ва даромадларини декларациялаш ҳақидаги қонун лойиҳаси тез орада жамоатчилик муҳокамасига чиқарилади.
Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурҳонов 26 май кунги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Биз буни жамоатчилик муҳокамасига қўйишни режалаштирганмиз. Лойиҳа халқаро ва хорижий экспертлар таклифлари асосида қилинган.
Ҳозир лойиҳа қайси босқичда дейилса, ушбу қонун қабул қилинганидан кейин самарали ва тўғридан тўғри ишлаши учун чоралар кўриляпти. Яъни тизим яратиш устида ишлар олиб бориляпти.
Ўтган ҳафта Kun.uz мухбирига берган интервьюмда бу ҳақда атрофлича маълумот бердим. Бу борада ишлар тўхтамаган, бу жорий қилинади. Сиёсий ирода бор, давлат раҳбари томонидан декларациялаш тизимини тезлаштириш масаласи қўйилган. Бу ерда техник масалалар турибди, яъни қонун қабул қилиниши билан тизим ишлаб кетиши керак.
Иккинчидан, бу ерда кимларнинг мол-мулки ва даромади декларация қилиниши масаласи ҳам бор. Биз халқаро тажрибани кўрганимизда [давлат хизматчисининг] фақат ўзи ва турмуш ўртоғи, қайсидир давлатларда фарзандлари ҳам бор. Бизда ҳозир менталитетимиздан келиб чиқиб, қайнота-қайнонаси, керак бўлса қайнукасининг мол-мулклари ва даромадларини ҳам декларация қилиш керак, деган фикрлар тушяптики. Лекин, мулк дахлсизлиги масаласи ҳам бор. Ҳалол инсонлар нега куёви ёки қайнотаси учун мулкини ҳаммага очиқлаши керак, деган масала бор.
Бу масала ҳам бугунги кунда кўриб чиқиляпти. Ўйлайманки, яқин кунларда давлат хизматчиларининг мол-мулклари ва даромадларини декларациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилади», – деди Акмал Бурҳонов.
Аксилкоррупция агентлиги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига киритгани январь ойи бошида маълум бўлган эди.
Лойиҳада барча даражадаги давлат хизматчилари, хусусан президентнинг ҳам мол-мулклари ва даромадларини декларациялаш таклиф этилган.
Акмал Бурҳонов куни кеча Kun.uz'га берган интервьюсида декларациялаш тартиби 2022 йилдан кучга кириши кутилаётганини маълум қилди.
- Давлат солиқ қўмитаси ишлаб чиққан фармон лойиҳаси қабул қилинса, 2021 йил 1 июлдан солиқ органларининг бошқарув ходимларига ўз даромадлари ва активларини мажбурий декларациялаш тартиби жорий этилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
21:00 / 23.10.2024
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
22:14 / 19.10.2024
“Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган” — Акмал Бурҳонов
19:11 / 15.09.2024