Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 75 тадан мактаб ва боғча етишмаяпти
Президент ҳокимларга уларнинг қурилишига маблағ жалб қилиш бўйича топшириқ берди.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида туман ҳокимлари эндиликда ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили биттадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши керак бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 75 тадан мактаб ва боғча, 23 та спорт объектига эҳтиёж бор.
«Туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили 1 тадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши, қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилиши белгиланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Келгуси йилда инфратузилма лойиҳаларига четдан давлат кафолатисиз яна 300 миллион доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу йилдан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактабда таълим сифатини ошириш бўйича «Тошкент тажрибаси» бошланди. Яъни 7-11 синфдаги 1,5 минг ўқувчи сараланиб, уларни АТ, тиббиёт, бизнес, муҳандислик каби йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилди.
Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига қараб, ўқитувчиларига 20 миллион сўмгача ойлик маош тўланяпти.
Бу тажрибани кенгайтириб, бундай мактаблар сонини келаси йили 24 тага, 2027 йилда 33 тага етказиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
13:22 / 09.03.2026