Жаҳон | 19:15 / 18.08.2017
10658
2 дақиқада ўқилади

Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди

Фото: РИА Новости / Хавьер Луэнго

Барселона ва Камбрильсдаги терактлар натижасида 34 мамлакат фуқаролари ҳалок бўлди ва жароҳатланди. Бу ҳақида Каталониянинг фавқулодда вазиятлар хизмати хабар берди. 

"Маълумотларга кўра, Барселона ва Камбрильсдаги терактларда ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар 34 мамлакат фуқаролари бўлган", - дейилади Каталония фавқулодда вазиятлар хизматининг Twitter'даги   хабарида.  

Идора маълумотларига кўра, бу рўйхатга қуйидаги мамлакатлар фуқаролари кирган: Испания, Германия, Жазоир, Аргентина, Австралия, Австрия, Бельгия, Марокаш, Канада, Хитой (ва Тайвань), Колумбия, Руминия, Венесуэла, Куба, Эквадор, Миср, АҚШ, Филиппин, Франция, Британия, Греция, Нидерландия, Ҳондурас, Венгрия, Ирландия, Италия, Кувайт, Македония, Мавритания, Покистон, Перу, Доминикан Республикаси, Туркия. 

Куни кеча Барселона маркази ҳамда Камбрильс шаҳрида автомобиллар одамлар устига бостириб борган. Сўнгги маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 14 киши ҳалок бўлган, 100 нафардан ортиғи жароҳат олган. Барселонадаги теракт ижроси учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Ҳозирга қадар полиция бир неча гумондорни қўлга олган, Барселонада йўловчилар устига бостириб борган автомобиль ҳайдовчиси қидирувлари давом этмоқда. 

Мавзуга оид