ОКМК: январь ойида экспорт режаси 131% га бажарилди

Фото: ОКМК
Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йилнинг январь ойи экспорт режасини 131% га бажарди. Айтиш жоизки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбойжон, Қирғизистон, Польша, Тожикистон, Нидерландия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорларга хусусан, Сенегал, ЖАР, Австрия, Испания, Финландия ва Сингапур каби давлатларга ҳам маҳсулотлар юборилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида 45,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 29,1 млн долларлик мис маҳсулотлари (3,4 минг тонна), 6,6 млн долларлик рух метали (2,1 минг тонна) ва 9,4 млн долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Эътиборлиси, Нидерландия давлатига 8,8 млн долларлик (126 тонна) молибден маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, бу кўрсаткич режага нисбатан 180% ни ташкил этди.

Сўнгги пайтларда нодир металлар, молибден ва вольфрам маҳсулотларига дунё бозорида талаб ортиб бормоқда. Бунда комбинатнинг Самарқанд вилоятида жойлашган Ингичка конидаги техноген чиқиндиларидан вольфрам металини олишни бошлагани муҳим аҳамият касб этади.

ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
-
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
Ўзбекистон | 18:12
-
Дунёдаги энг катта тўғон Ернинг айланишини секинлаштирди
Жаҳон | 18:01
-
Зеленский Путин таклиф қилган уч кунлик сулҳни рад этди
Жаҳон | 17:18
Мавзуга оид

12:00 / 26.02.2025
ОКМКда янги оҳак заводи қурилишига старт берилди

13:54 / 12.12.2024
Газпромбанкка қарши санкциялар Ўзбекистон мис саноати ривожини хавф остига қўяди — The Diplomat

17:30 / 11.12.2024
ОКМКда инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда: комбинатнинг янги босқичи ва келажаги ҳақида маълумот берилди

21:47 / 20.11.2024