Жамият | 16:54 / 12.09.2018
10166
3 дақиқада ўқилади

«Ватанпарвар» ташкилотининг Қаршидаги автомобиль мактабида янги чақирилганларни қабул қилиш тадбири ўтказилди

2018 йилнинг 12 сентябр куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қарши автомобиль мактабида II-оқим чақирилувчиларини қабул қилиш ва очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қарши автомобиль мактабида “Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун ҳарбий-техник мутахассисларини II оқим чақирилувчиларини қабул қилиш ва очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

Ҳамкорликда фаолият юритувчи ташкилотлар билан ёшлар ва фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, юксак маънавий-аҳлоқий сифатларни тарбиялаш борасида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш мақсадида Қарши шаҳридаги Нуристон академик лицейи ўқувчилари ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари ва оила аъзолари тадбирга таклиф этилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш режасига асосан 2018-2019 ўқув йилининг II-оқимида Қарши автомобил мактаби ҳамда туман (шаҳар) Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан100 нафар чақирилувчилар саралаб олинди. Саралаб олинган чақирилувчилардан ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича 4 та ўқув гуруҳлари тузилган бўлиб, булардан:

1)“ВС” тоифали ҳайдовчи                       -25 нафар

2)“Радиотелефонист”                              -25 нафар

3)“Дизелчи-электрик”                              -25 нафар

4)“Алоқа линия назоратчиси”                -25 нафар

Тадбирда Мудофаа ишлари бошқармасидан Ф.Хусанов, Миллий гвардияда хизмат қилувчи кичик сержант Р.Бойматов, “Ватанпарвар” ташкилотининг Қашқадарё вилоятиташкилоти раиси Б.Язданов, Қарши автомобиль мактаби бошлиғи С.Ботиров ҳамда ташриф буюрган ота-оналар сўзга чиқиб чақирилувчиларнинг ўқишларига ва бундан кейинги ҳарбий хизматда Ватанга содиқ хизмат қилишларини вабундан кейинги ишларига муваффақиятлар тиладилар.

Тадбирда Миллий гвардия ва чақирилувчиларнинг ҳарбий кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Нуристон академик лицей ўқувчилари ва ота-оналарни Қарши автомобиль мактаби ҳаёти ва чақирилувчилар учун яратилган шарт-шароитлари билан таништирилди.

Мавзуга оид