Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
3 апрел куни Япония Иммиграция ва резидентликни бошқариш агентлиги мамлакатда ноқонуний яшаб келган бир нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. У қисқа муддатли виза асосида Японияга киргач, қочқинлик мақомини олиш учун ариза топширган, лекин рад этилгандан кейин ҳам мамлакатда қолишда давом этган.
Фото: Imagepocket / Shutterstock
Бу ҳақда Kun.uz'га маълум қилган Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, туризм, қариндошлар ва танишларни зиёрат қилиш ёки бизнес мақсадларидаги қисқа муддатли визалар билан Японияда ишлаш қатъиян ман этилади.
“Ҳозирги вақтда “қочқинлик мақомини сўраш орқали Японияда узоқ вақт қолиш ёки ишлаш мумкин” деган ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бундай мақсадларда топширилган аризалар қабул қилинмайди. Қочқинлик аризаси рад этилган тақдирда, шахс иммиграция марказига жойлаштирилиши ёки мажбурий тартибда ватанига қайтариб юборилиши мумкин.
Шунингдек, ёлғон маълумот ёки ноқонуний йўллар билан ариза топшириш қатъий ҳуқуқий чоралар кўрилишига сабаб бўлади.
"Японияда узоқроқ қолиш ёки ишлаш имконини берамиз" деб ваъда берувчи воситачиларнинг (маклерларнинг) ёлғонларига ишонманг. Асоссиз ва нотўғри топширилган аризалар келажакда Японияга қайта киришингизга жиддий тўсқинлик қилади”, – дейилади Япония элчихонаси расмий ахборотида.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
12:24 / 24.03.2026