Бу ҳақда Kun.uz'га маълум қилган Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, туризм, қариндошлар ва танишларни зиёрат қилиш ёки бизнес мақсадларидаги қисқа муддатли визалар билан Японияда ишлаш қатъиян ман этилади.
“Ҳозирги вақтда “қочқинлик мақомини сўраш орқали Японияда узоқ вақт қолиш ёки ишлаш мумкин” деган ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бундай мақсадларда топширилган аризалар қабул қилинмайди. Қочқинлик аризаси рад этилган тақдирда, шахс иммиграция марказига жойлаштирилиши ёки мажбурий тартибда ватанига қайтариб юборилиши мумкин.
Шунингдек, ёлғон маълумот ёки ноқонуний йўллар билан ариза топшириш қатъий ҳуқуқий чоралар кўрилишига сабаб бўлади.
"Японияда узоқроқ қолиш ёки ишлаш имконини берамиз" деб ваъда берувчи воситачиларнинг (маклерларнинг) ёлғонларига ишонманг. Асоссиз ва нотўғри топширилган аризалар келажакда Японияга қайта киришингизга жиддий тўсқинлик қилади”, – дейилади Япония элчихонаси расмий ахборотида.











