Жамият | 10:15 / 14.09.2025
10538
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди

Шаҳрисабз туманида Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган ўқувчига йўл бермай, хавфли вазият келтириб чиқарди. Ўқувчи йўлга йиқилиб тушганидан кейин ғилдирак остида қолмаслик учун жон-жаҳди билан олдинга сакраган. Ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима ва транспорт бошқариш ҳуқуқидан 1 йилга маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Фото: Видеодан кадр

11 сентябр куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган ўқувчини уриб кетишига бир бахя қолди.

Ҳолат акс этган видеода Damas ўзи билан бир йўналишда келаётган бошқа транспорт воситаларидан фарқли равишда пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган ўқувчини ўтказиб юбориш учун тўхтамаганини кўриш мумкин. Йўлдан ўтаётган бола эса Damas’ни кўриб югура бошлаган. Ўқувчи йўлга йиқилиб тушганидан кейин ғилдирак остида қолмаслик учун жон-жаҳди билан олдинга сакраган.

Damas эса катта тезликда унинг ёнгинасидан ўтиб кетган.

ЙҲХХ ахборот хизмати хабар қилишича, Damas’нинг 68 ёшли ҳайдовчиси топилган.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳри суди томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Жиноят суди томонидан БҲМ нинг 25 баравари миқдорида (10,3 млн сўм) жарима ва 1 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид