Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар иттифоқи агентликка айланмоқда
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи нодавлат нотижорат ташкилоти ўрнида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда Ёшлар иттифоқи ташкилоти муаммоларига тўхталиб, эндиликда ёшлар масаласида тўғридан-тўғри давлат билан ишлайдиган ташкилот очишга эҳтиёж пайдо бўлаётганини қайд этиб ўтган.
Президентнинг Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Kun.uz мухбири аниқлик киритишича, президент бош вазир Абдулла Арипов, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаевга бир ой муддат ичида ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ёшлар Иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф киритиш топшириқ қилинган.
Ёшлар иттифоқи матбуот хизматидаги манба Kun.uz’га нодавлат нотижорат ташкилот агентликка ўзгараётганини тасдиқлади ва бир ой ичида катта ишлар амалга оширилишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, янги агентлик президент администрацияси қошида ташкил этилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи 2,5 йил муқаддам, 2017 йилнинг 30 июнида 2001 йилдан буён фаолият кўрсатиб келган «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида ташкил этилганди. Ташкилотга 2017-2019 йилларда Қаҳрамон Қуронбоев раислик қилди, 2019 йил августида эса у ишдан бўшатилиб, унинг ўрнини ўринбосари Алишер Саъдуллаев эгаллади.
Янги агентлик ташкил топганидан кейин Алишер Саъдуллаев президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - агентлик директори ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
21:02 / 17.05.2025