Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусидаги форум ўтказилади
Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи» мавзусидаги форум ўтказилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Форум доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ўзгаришлар замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиниб, истиқболдаги ислоҳотлар мундарижасининг:
- макроиқтисодий ислоҳотлар;
- давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси;
- давлат иштирокидаги банклар трансформацияси;
- капитал бозорларини ривожлантириш;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари бўйича фикр алмашилиши кўзда тутилган.
Форум Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки кўмаги ва иштирокида ўтказилади ва 300га яқин иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, халқаро бизнес ва молия ҳамжамияти, халқаро ташкилотларнинг юқори даражали мутахассислари иштирокида ўтказилади.
Тадбир гибрид (анъанавий ва онлайн) шаклда бўлиб, ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали ёритиб борилиши назарда тутилган.
Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Тwitter'да ушбу форум ҳақида изоҳ қолдирди. «Жамиятда иқтисодий сиёсат, бизнес муҳитни яхшилаш, самарадорликни ошириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича ўзига хос янги қоидалар пайдо бўлди. Ўтган йиллар сарҳисоби ва истиқболдаги иқтисодий ғояларни мулоқотлар майдонида дунёнинг етакчи иқтисодчилари, молиячилари, экспертлари билан биргаликда таҳлил ва муҳокама қиламиз», деди мутахассис.
Молия вазири Тимур Ишметов ҳам ўз Тwitter саҳифасида «Халқ фаровонлигини ошириш – давлатнинг устувор вазифасидир. Бунда иқтисодий ўсишни таъминлаш муҳим омил саналиб, Президент Шавкат Мирзиёев етакчиликларида сўнгги 5 йилда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мазмунини ташкил этади. Иқтисодиётни эркинлаштириш, давлат корхоналари ва банкларини ислоҳ қилиш, хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик ва капитал бозорини ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг кенг имкониятларини очиб беради. Бу ислоҳотлар ҳеч қандай тўсиқларга қарамай давом эттирилади. 29–30 сентябрь кунлари иқтисодий форумда ҳукумат аъзолари, юқори даражадаги экспертлар, олимлар билан ислоҳот натижаларини, жумладан, ютуқлар ва камчиликларни ҳамда янги қадамларни таҳлил қиламиз», деб изоҳ қолдирди.
Мавзуга оид
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026
Тошкентда тунги рейд: автомашина йўловчисидан шубҳали модда топилди
12:00 / 10.01.2026