Ўзбекистон | 11:16 / 06.11.2023
28251
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади

8-9 ноябрда ҳарорат +13...+18 даражагача пасаяди, 10 ноябрда +15...+20 даража бўлади, кечаси +3...+6 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +19...+24 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида ҳаво ўзгаради.

8 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 9 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

10 ноябрда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

8-10 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

8-9 ноябрда ҳарорат +13...+18 даражагача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +15...+20 даража бўлади. 10 ноябрга бориб, ҳарорат кечаси +3...+6 даражагача пасаяди.

Пойтахтда 6-7 ноябр кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20...+23 даража бўлади.

8 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 9 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

8-9 ноябрда ҳарорат +14...+16 даражагача аста-секин пасаяди, 10 ноябрда +16...+18 даража бўлади. 10 ноябрда ҳарорат кечаси +3...+6 даражагача пасаяди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди