Ўзбекистон | 08:28 / 23.04.2022
6359
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун ўқув курслари ташкил этилади 

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида гуманитар, педагогика ва муҳандислик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. 

Қайд этилишича, унда 345 нафар афғонистонлик бепул таҳсил олиши мумкин бўлади. 

Хусусан:

  • ҳозирда марказда таҳсил олаётган афғонистонлик 145 нафар талаба, жумладан, 24 нафар хотин-қиз таълим жараёнини давом эттиради;
  • 100 нафар Афғонистон фуқароси бир йиллик техник ҳамда касбий таълим ва тайёргарлик дастури доирасида ўқитилади;
  • 100 нафар Афғонистон фуқароси қисқа муддатли касбий курсларда таълим олади.

Маълум қилинишича, Европа иттифоқи мазкур ташаббус учун 1 млн евро ажратади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид