Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ХТБ мудири тезкор тадбирда қўлга тушган. Аммо иш терговгача етиб бормаган
Навоий вилояти Ғозғон шаҳри халқ таълими бўлими мудири Алижон Хўжақулов қарийб 4 ой олдин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқародан пул олаётганда қўлга олинган. Аммо иш терговга қадар ҳам етиб бормай, пул олди-бердиси “қарз”га айланиб қолган.
Kun.uz манбасига кўра, Алижон Хўжақулов 2021 йил 25 июль куни шаҳар халқ таълими бўлимига ишга киритиб қўйишни айтиб, фуқародан (аёл) 3 млн сўм олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган. Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлган суратларда ҳам мудир бир гуруҳ орган ходимлари қуршовида, тезкор тадбирни процессуал тартибда расмийлаштириш жараёнида турганини кўриш мумкин.


Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратовга кўра, бу мудир ва фуқаро ўртасидаги қарз олди-бердиси бўлган ва иш терговгача етиб бормай ёпилган. Шу сабабли у ўз лавозимида ишлашда давом этмоқда.
Kun.uz ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратурасидан ҳам изоҳ олди. Прокуратура ходими фуқаро аризаси асосида ХТБ мудири Алижон Хўжақуловнинг ишга киргизиб қўйиш эвазига пул талаб қилганлик ҳолати юзасидан тезкор тадбир уюштирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам мудир ва аризачи ўртасида ишга киргизиб қўйиш юзасидан “келишув” бўлган. Бу бўйича ёзиб олинган суҳбат ариза билан тақдим қилинган. Бироқ тезкор тадбир жараёнида мудир фуқарога ишга киргизиб қўйиш масаласи ҳал бўлмаслигини айтиб, келишилган миқдордаги пулни унга қарз сифатида бериб туришини сўраган. Яъни пора сифатида сўралган пул охирги лаҳзада қарзга айланиб қолган. Шу сабабли, ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатишни рад қилиш юзасидан қарор қабул қилинган.
Муқаддам Нурота туманидаги 4-умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келган Алижон Хўжақулов 2021 йилнинг 18 январида Ғозғон шаҳри халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
22:21 / 09.12.2025
Хитой молия компаниясининг собиқ раҳбари порахўрлик учун қатл этилди
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
13:06 / 01.11.2025
Навоийда иккита туманга янги ҳоким тайинланди
18:52 / 10.09.2025