Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Водийда дастурчилар хакатони бошланди. Фарғонада ғолиблар аниқланди
16–17 ноябр кунлари Марғилон шаҳрида Hackathon4UnlimitedEducation хакатони бўлиб ўтди.
Хакатонни БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Ёш тадбиркор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда IT парк ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда фарғоналик дастурчилар 24 соат ичида бетўхтов иш олиб бориб, тундан тонггача учта асосий йўналиш: зўравонлик билан кураш, ишсизликни бартараф этиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича IT-ечимларни ҳайъат аъзоларига тақдим этди.

Мусобақа натижасида IlmSoft жамоаси ўзининг болалар зўравонлигига қарши дастури билан ғолиб деб топилди ва HP Omen ноутбуклари билан тақдирланди.
2-ўринни ёшлар учун стажировка ва тажриба талаб этилмайдиган ишларни топиш платформаси лойиҳасини ишлаб чиққан Cactus Corp жамоаси қўлга киритди.

Ёшларни иш билан таъминлаш платформасини таклиф этган MK Group жамоаси совриндор учликни якунлаб берди. Уларга ташкилотчилар томонидан бепул бизнес консултантлар, акселерация дастурлари ва йиллик офис тақдим этилди.
Эндиликда ушбу хакатон Андижон ва Наманган шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрда старт олган хакатон 21 ноябрга қадар давом этади. Унда водийнинг учта вилоятидан 20 нафардан (4 кишидан иборат 5тадан жамоа) – жами 60 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 26.05.2022
Ўзбекистонлик дастурчилар Facebook’дан лойиҳа учун грант ютиб олишди
13:47 / 12.04.2022
Ўзбекистонда сунъий интеллект ривожида қандай тўсиқлар мавжуд? Бу ҳақида дастурчилардан эшитамиз
12:17 / 06.12.2021
Ўзбекистонлик дастурчилар яратган таълим платформаси мукофот жамғармаси 500 минг долларлик халқаро танлов финалига чиқди
09:06 / 07.07.2021