Ўзбекистонда оналар ва гўдаклар ўлими ҳолатлари камаймаяпти – Сенат
Жорий йилда Ўзбекистон бўйлаб оналар ўлими 59 та ва болалар ўлими эса 2.706та қайд этилди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев маълум қилди.
Айтилишича, юқумли касалликлар, жумладан вирусли гепатитга чалинганлар сони қарийб 12.200 нафарни, сил касаллигига чалинганлар 5.120 нафарни ташкил этди.
"Жорий йилда оналар ўлими камаймагани, аксинча, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Хоразм, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида кўпайгани ачинарли ҳолдир. Гўдаклар ўлимининг Қашқадарёда 31 тага, Сурхондарёда 52тага кескин кўпайгани эса ғоят ташвишлидир", дея таъкидлаган раис Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаб.
Сенат раисининг таъкидлашича, турли сабабларга кўра, чет элларда узоқ муддат сафарда бўлиб, юртимизга қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказишга эришилмаяпти.
"Ҳолбуки, жорий йилнинг биринчи чорагида тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 162 нафарида ОИТС, 105 нафарида сил, 48 нафарида тери-таносил касалликлари ва 6.284 нафарида бошқа хасталиклар аниқланди", дейди у.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024