Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада 2016 йил охирига қадар 10 минг муҳожирни қабул қилмоқчи
Канада 2016 йил сўнгига қадар ўз ҳудудига 10 минг нафар суриялик ва ироқлик қочқинни жойлаштиради. Бу ҳақда 20 сентябр куни Канада Фуқаролик ва иммиграция масалалари вазири Крис Александер маълум қилди.
“Ҳукумат қочқинлар учун виза бериш жараёнини тезлаштиради, – деди у. – Аввалроқ Канадага 2015-2017 йиллар мобайнида Сурия ва Ироқдан 10 нафар қочқинни жойлаштириш режалаштирилган эди. Биз буни 15 ой аввалроқ якунлаймиз. Бунда биринчи навбатда қочқинларни хавфсизлик нуқтаи назардан қаттиқ текширамиз”.
Аввалроқ Канада ҳукумати федерал бюджетдан суриялик қочқинларга ёрдам учун 100 млн Канада доллари ($75,3 млн) ажратилишини маълум қилган эди. Ҳукумат мазкур маблағларни “Қизил хоч” ва “Қизил ярим ой” ташкилотларига тақдим этади. Мамлакатнинг Халқаро тараққиёт вазири Кристиан Парадининг маълум қилишича, маблағлар Байрут (Ливан), Анқара (Туркия) ва Оман (Иордания)га йўналтирилади. Яъни, молиявий ёрдам ушбу мамлакатлардаги махсус қочқинлар лагерлари эҳтиёжлари учун сарфланади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
18:42 / 01.06.2026